Тўрақўрғон туманининг Қатағон қишлоғида, тунги соат иккилар атрофида ўзининг «MAN» автомашинасида бораётиб бошқарувни йўқотган ҳайдовчи А.Х. катта йўл ёқасида яшовчи Ҳолмамат Қамбаровнинг тураржой биносига кириб кетади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» Online хабар берди.

Воқеа юз берган вақтда хонадон эгалари қариндошиникида меҳмонда бўлганлиги сабабли ҳеч кимга шикаст етмади.

Ҳушёрликни йўқотган ҳайдовчига Ҳ. Қамбаровнинг жиддийгина шикаст етган уйини тиклаб беришига тўғри келди.