Американинг Коннектикут штатида яшаётган Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматов «Ислом давлати"га моддий ёрдам кўрсатиш мақсадидаги фитнада ўзини айбдор эканини тан олди, дея хабар қилди РИА Новости АҚШ Адлия вазирлигига таянган ҳолда.

Айблов маълумотларига кўра, 32 ёшли Азизжон Раҳматов ишнинг яна бир иштирокчиси — Қозоғистон фуқароси Аҳрор Сайдаҳметовга ИД томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этиши уун Сурияга бориш харажатларини қоплаш мақсадида 400 доллар пулни юборади.

ИДни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги 2015 йилда бошланган иш бўйича жами беш киши тергов қилинмоқда.

Аҳрор Сайдаҳметов ва ўзбекистонлик Абдурасул Жўрабоев аллақачон 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди, Азизжон Раҳматовни худди шундай муддат кутмоқда.