Тошкентда жума куни Gastro Bazaar гастрономик фестивали иш бошлади. Тадбир Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда пойтахт ҳокимлиги томонидан ташкил этилди.Фестиваль 11 августгача Сайилгоҳ кўчасидан 11:00 дан 23:00 га қадар давом этади. Ташриф буюрувчилар миллий таомлардан татиб кўриб, жаҳон халқлари ошхоналари билан танишишлари мумкин. Тадбирда ресторан бизнесининг маҳаллий брендлари ҳам иштирок этмоқда.

Фестивалга кириш бепул.