Азаматов Шероз Этиборович Жомбой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизматига таяниб Zarnews.uz хабар берди.

Шероз Азаматов бугунга қадар Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси Ички аудит бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган.