Россияда 2022 йилдан қоғоз кўринишидаги анъанавий паспортларни бериш тўхтатилиб, улар ўрнига электрон паспортлар тақдим этилади. Янги ҳужжатда яшаш жойи маълумотлари, суғурта ҳисоби, ҳайдовчилик гувоҳномаси рақамлари ҳамда солиқ тўловчининг идентификация рақами ёзилган бўлади. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар қилди.

Электрон паспортларни бериш бўйича тажриба лойиҳаси 2020 йил июлидан бошланади. Электрон паспорт чипли пластик карта кўринишида ҳамда смартфондаги мобил илова кўринишида бўлиши мумкин.

Биринчи босқичда янги форматдаги ҳужжатларни электрон хорижга чиқиш паспортларини тарқатиш шохобчаларида тарқатилади. Сўнгра ушбу имкониятни кўп тармоқли марказларда жорий этиш режалаштирилмоқда.