Ўзбекистоннинг Ригадаги (Латвия) элчихонаси ОАВда эълон қилинган 140 фуқаро қурилиш техникумининг сохта ҳужжатлари билан ишлаб келаётгани сабабли Финляндиядан депортация қилиниши тўғрисидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Пайшанба куни Финляндиянинг Yle телеканали мамлакат Миграция хизмати 140 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилгани ҳақида хабар берди. Бунга сабаб — улар 1993 йилда фаолиятини тугатган қурилиш техникумини тугатганлик тўғрисидаги дипломларни тақдим этган. Бироқ дипломлар 1997 йилдан 2016 йилгача давр оралиғида берилган. Кўплаб сертификатларда бир хил рўйхат рақамлари ёзилган.

Депортация тўғрисидаги қарор қишда қабул қилинган, ўшанда иш берувчилардан бири ҳукуматга сохта ҳужжатлар тўғрисида маълум қилган.

Финляндияда ўзбекистонликлар асосан қурилиш соҳасида меҳнат қилади. Депортация Уусимаа ҳудудида янги турар жойлаш қурилишини қийинлаштиради, дея қайд этди мамлакат Қурилиш уюшмаси.

Ўзбекистоннинг Ригадаги элчихонаси батафсилроқ маълумот олиш учун фин томони расмийлари билан алоқа ўрнатган.

Расмий статистикага кўра, Финляндияда ўтган йили 800 нафардан кўпроқ Ўзбекистон фуқароси бўлиб турган.