4−7 июль кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўсмирлар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада қитъанинг 20 мамлакатидан ташриф бурган ёш кураш усталари ғолиблик учун баҳс олиб борди. Унда тўлиқ таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза, жами 12 та медалини қўлга киритди. Мусобақада совриндор бўлган спортчилар билан танишинг:

Олтин медаль:

Амир Султонов (юнон-рим кураши, -60 кг)

Муштари Толипбекова (аёллар кураши, -40 кг)

Кумуш медаль:

Аброр Атабоев (юнон-рим кураши, -55 кг)

Лайло Собирова (аёллар кураши, -40 кг)

Нодирбек Ёқубов (эркин кураши, -40 кг)

Арслон Раҳимов (эркин кураши, -40 кг)

Шоҳруҳ Жўраев (эркин кураши, -40 кг)

Бронза медаль:

Қувонч Тошназаров (юнон-рим кураши, -48 кг)

Жаҳонгир Ҳошимов (юнон-рим кураши, -93 кг)

Самандар Бобоназаров (юнон-рим кураши, -73 кг)

Рушана Абдурасулова (аёллар кураши, -65 кг)

Камронбек Қадамов (эркин кураш, -48 кг).