Жорий йилнинг 6 июль куни соат 17.15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги «Lacceti» русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада иккала автомашина ҳайдовчилари ҳамда «Cobalt» автомашинасининг йўловчиси 54 ёшли Р.С. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

«Lacceti» автомашинасининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек «Lacceti» автомашинасининг 1 нафар ва «Cobalt» автомашинасининг беш нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.