Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви бўйича сарфланган ўртача вақт юзасидан жорий йилнинг июнь ойи натижаларини чегара божхона постлари кесимида эълон қилди.

Енгил автомашиналар қайси чегара-божхона постида божхонадан тезроқ ўтишган?

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 78023 та енгил автомобиь ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 12 дақиқа 42 сония сарфланган.

  • 1- ўрин. «Фарғона» чегара-божхона пости — 56 сония. 27693 та енгил автомобиллар ўтиб қайтган ва бу кўрсаткич бошқа постларга нисбатан энг кўп ҳисобланади;
  • 2- ўрин. «Қарши-Керки» чегара-божхона пости — 3 дақиқа 8 сония. 181 та енгил автомобиллар ўтиб қайтган;
  • 3- ўрин. «Андархон» чегара-божхона пости — 4 дақиқа 49 сония. 1871 та енгил автомобиллар ўтиб қайтган.

Юк автотранспорт воситалари қайси чегара-божхона постида божхонадан тезроқ ўтишган?

Чегара-божхона постлари орқали июнь ойи давомида 46943 та юк автотранспорт воситаcи ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 19 дақиқа 31 сония сарфланган.

  • 1- ўрин. «Фарғона» чегара-божхона пости — 1 дақиқа 3 сония. 5056 та юк автотранспорт воситалари ўтиб қайтган;
  • 2- ўрин. «Қарши-Керки» чегара-божхона пости — 3 дақиқа. 340 та юк автотранспорт воситалари ўтиб қайтган;
  • 3- ўрин. «Ғишткўприк» чегара-божхона пости — 3 дақиқа 29 сония. 36 та юк автотранспорт воситалари ўтиб қайтган;

Энг кўп яъни 6195 та юк автотранспорт воситаcи «Навоий» чегара-божхона пости орқали ҳаракатланган ва уларнинг божхона расмийлаштируви учун ўртача 30 дақиқа 34 сония сарфланган.