Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жорий йилнинг 28 июнь куни ИИБ ТБдан ўзганинг мулкини алдов йўли билан ўзлаштириш билан боғлиқ ҳужжат келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

2017 йил 22 январь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани У.Юнусов кўчасида яшовчи, 46 ёшли Х.С. таниши, Сергели тумани 4-даҳада яшовчи, 54 ёшли И.Т.нинг уйида, унга биргаликда тадбиркорлик қилишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 16000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Х.С. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.