РИА Новости — Россия президенти Владимир Путин жума куни қўшни Грузия билан боғлиқ вазият муносабати билан миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, Россия авиакомпанияларига 8 июлдан Россия ҳудудидан Грузияга парвозларни амалга ошириш тақиқланади.

Бундан ташқари, сайёҳлик операторлари ва агентликларга Россиядан туристик йўлланмаларни сотмаслик тавсия қилиниб, ҳукуматга вақтинча Грузияда бўлиб турган Россия фуқароларни ватанга қайтаришни таъминлаш мажбурияти юклатилди.

Президент матбуот котиби Дмитрий Песков РБКга берган интервьюсида Владимир Путиннинг қарорини россияликлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани билан изоҳлади. У мамлакатдаги вазият меъёрига тушиши, Россия фуқаролари хавфсизлиги учун ҳар қандай хавф бартараф этилиши билан тақиқ бекор қилинишини таъкидлаб ўтди.

Пайшанба куни Тбилисида Парламентлараро православия ассамблеяси мажлисида Росси Думанси депутати Сергей Гавриловнинг Грузия парламенти спикери курсисига ўтириб, йиғилганларга рус тилида мурожаат қилиши норозилик намойишларини келтириб чиқарди.