Божхоначилар сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйдилар. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистонга кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, фуқаролар А.Н. ва К.А. 53,2 миллион сўмлик бир тонна оғирликдаги олма, узум, манго мевалари ҳамда 20,2 миллион сўмлик турли товар моддий бойликларини Ўзбекистонга ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз олибкиришга уринганликлари аниқланди.

Олинган ашёвий далилларнинг умумий қиймати салкам 73,4 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.