Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги қарори билан Музаффар Ҳошимович Эсанов Наманган давлат университетининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, илгари ушбу лавозимда фаолият юритган Улуғбек Илясович Иноятов Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси этиб сайланган эди.