«Business city» замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, ҳудудий ҳокимликлар туман ва шаҳарларда «Business city» марказларини ташкил этиш таклифини ҳукуматга киритади.

Ҳукуматнинг тегишли котибияти 10 кунда манфаатдор органлар билан таклифни ўрганиб чиқади ва бош вазирга ахборот киритади.

Ҳукуматнинг ижобий хулосаси асосида ҳудудий ҳокимликлар 3 кунда «Business city» марказларини қуриш ва улардан фойдаланиш дирекциясини ташкил қилади.

Дирекция «Business city» марказларида инвесторларнинг энг яхши таклифларини жойлаштириш учун танлов эълон қилади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Таклифлари қабул қилинган инвесторлар билан битим тузилади ва лойиҳа амалга оширилади.