Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 25 майдаги қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ташкил этилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги Telegram-каналида.

Филиалнинг асосий вазифаси Германия ва бошқа ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда қуйидаги йўналишлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳисобланади:

  • «Рақамли иқтисодиёт»;
  • «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти»;
  • «Озиқ-овқат ва ресурслар иқтисодиёти»;
  • «Агробизнес ва маркетинг»;
  • «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит».

Филиалга қабул 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.