Ҳукуматнинг 2019 йил 24 май кунидаги қарори билан Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

транспорт соҳасидаги илмий-тадқиқот ишлари;

автовокзаллар, автостанциялар ва бекатларни қуриш;

Транспорт вазирлиги тузилмасидаги ихтисослаштирилган автотранспорт корхоналари учун янги автотранспорт воситаларини сотиб олиш;

транспорт соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;

ходимларни рағбатлантириш.

Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш ҳайъат томонидан амалга оширилади.

Ҳайъат ўз фаолиятини Ижро этувчи орган орқали амалга оширади. Унинг таркиби транспорт вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.