Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди Шофиркон туманидаги «Шибирғон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб, ушбу суд мажлисида қўшмачилик билан шуғулланган аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси Жамолбек Жуманиёзов «Газета.uz"га маълум қилди.

Р. Достонова (исм-шарифлар ўзгартирилган), 2018 йил 17 февраль куни тахминан соат 20−00 ларда ўзи истиқомат қилиб келаётган Шофиркон тумани «Шибирғон» маҳалла фуқаролар йиғини, «Шибирғон» қишлоғида жойлашган яшаш хонадони ётоқхонасида фуқаролар А. Б. ҳамда Ж. Ш. га ўзаро жинсий алоқада бўлишлари учун шароит яратиб бериб, эвазига А. Б.дан 10 000 сўм миқдордаги пулни олиб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилган.

Судланувчи Р. Достонова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2018 йил 17 февраль куни соат тахминан 17−00 ларда ҳамқишлоғи Ж. Ш. га қўнғироқ қилиб, хақ эвазига жинсий алоқа қиладиган дугонаси бўлса айтишини билдирганлиги учун уйида унга нотаниш аёл келганлигини, моддий манфааат эвазига жинсий алоқа қилишга мойил бўлганлигини, агар келса А. билан ўзаро гаплашиб уйида жинсий алоқада бўлиши мумкинлигини билдирганидан сўнг соат тахминан 19−30 ларда Ж. уни уйига келганини ва ундан А. билан неча сўмга жинсий алоқа қилиши мумкинлигини сўраганида у Ж.га А.ни хонасини кўрсатиб, А.ни ўзи билан гаплашишини айтган.

Шундан сўнг мижозлар ўзаро келишиб, уни уйининг ётоқхонасида жинсий алоқада бўлишганини, у уларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, эвазига А. унга Ж. берган 30 000 сўмдан 10 000 сўм пул маблағи берганини, 2018 йил 18 февраль куни соат тахминан 9−00 ларда ҳудуд профилактика инспектори Ё. Салимов яшаш уйига 2 нафар холислар билан келиб, А.ни Ж. билан жинсий алоқа қилганлиги учун шароитяратиб бериб 10 000 сўм пул олганлигини, ушбу пулни ўз ихтиёри билан тақдим қилишини билдиришганидан сўнг у 3 дона 10 000 сўмлик купюрадан 30 000 сўм пул маблағини профилактика инспекторига тақдим қилганини, ҳозирда қилмишидан пушаймондалиги ҳақида кўрсатув бериб, аёллигини инобатга олиб унга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради.

Р. Достонова Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга шу моддага асосан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, ойлик иш хақининг 10 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Р. Достоновага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 72-моддаси қўлланилиб, аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланди.

Р. Достоновага яшаш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда унинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриши, муайян жойларда бўлмаслик, вақти-вақти билан ИИБдан рўйхатдан ўтиб туриш мажбуриятлари юклатилди.