Абдуллаев Фарход Равшанович Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.

Фарҳод Абдуллаев 35-Тузел сайлов округи депутати, коммунал хужалик ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий раиси лавозимларида фаолият кўрсатган. 2011−2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.

Туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Отамуҳамедов ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси ва ИИО ФМБ бошлиқлари 10 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида туманни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишдан сўнг вазифасидан озод қилинган эди.

2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман ДСИ бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Аширматов Рустам Махмуджанович Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Ахмедов Сайфулло Негматович номзоди тасдиқланди. У 2018−2019 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Азимов Жобир Одилович Учтепа тумани прокурори бўлди.