2019 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи С.Ж. «Кобальт» русумли автомашинани Тошкент вилояти Янгийўл туманининг Чаманзор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида ҳайдаб кетаётиб, техник носозлиги сабабли тўхтаб турган фуқаро Ш. Г. бошқарувидаги «МАЗ-509А» русумли юк автомашинасининг яримтиркама бортига урилиб, тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Кобальт» автомашинаси йўловчилари, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшаган З.М. исмли аёл ва Термиз туманида яшаган С.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, «Кобальт» автомашинаси ҳайдовчиси С.Ж. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва унинг яна 2 нафар йўловчиларига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.