29 апрель куни соат 10:00дан 19:00гача Тошкентнинг Миробод, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим аҳоли ҳудудлари, ижтимоий ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабар қилди.

Миробод туманида:

  • Сайхун кўчасида;
  • 8 март кўчасида;
  • Водил кўчасида;

Чилонзор туманида:

  • «Central Kardio Servis» МЧЖда;
  • Қозиробод кўчасида;

Яккасарой туманида:

  • «Наврўз» ресторанида;
  • «ЗИЁДА-НОН» МЧЖда;

Яшнабод туманида:

  • Тўёна кўчасида;
  • Боку кўчасида;
  • Фарғона йўли кўчасида;
  • Обод макон кўчасида;
  • «Катта Қўйлиқ» маҳалласида.

Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали аҳолидан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўради.