Жиззах вилоятидаги Миллий гвардия ҳарбий қисми ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида селдан азият чеккан 21 та хонадонга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятда 23−24 апрель кунлари ёққан тинимсиз ёмғир натижасида вужудга келган сел натижасидаги сув тошқинидан Ғаллаорол тумани «Молтоп» қишлоғидаги кўплаб хонадонлар моддий ва маънавий зарар кўрганди.

Миллий гвардиячилар ва Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мазкур хонадонларга моддий ёрдам билан биргаликда селдан зарар кўрган хонадонларни тиклаш ишларига ҳам амалий ёрдам берди.