Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Аминманки, анъанавий дўстликка, икки томон учун фойдали ҳамкорликка ҳамда ўзаро манфаатларни инобатга олишга асосланган Ўзбекистон — Украина муносабатлари мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида янада изчил ривожланади», — дейилади Шавкат Мирзиёевнинг мактубида.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишида муваффақият, дўст Украина халқига тинчилик ва фаровонлик тилади.