2019 йил 23 апрель куни соат 03:30ларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги «КАМАЗ» русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада «Nexia"автомашинаси йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. «Nexia"нинг қолган йўловчилари, С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш. С. касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, қизалоқ вафот этган.

Шунингдек «Nexia"ҳайдовчи А.А. ва йўловчиси Ч.Э.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.