Литвалик Модестас Каселяускас Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида Халқаро валюта жамғармасидан доимий маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар қилди.

Маслаҳатчи ХВЖнинг солиқ-бюджет масалалари бўйича департаменти амалга ошираётган солиқ маъмурчилиги лойиҳасида доирасида тайинланган бўлиб, ДСҚ ва Молия вазирлигига 2019−2023 йилларда ўрта истиқболда солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва жорий этишда ёрдамлашади.

Модестас Каселяускас вазифалари қаторида соҳани «юқори технологияли, автоматлаштирилган, замонавий стандартларга жавоб берувчи, шунингдек коррупциялашмаган солиқ хизмати"га айлантиришда ёрдамлашиш ҳам ўрин олган.

Модестас Каселяускас (1974 й. т.) 2005−2014 йилларда Литва Молия вазирлиги қошидаги Давлат солиқ инспекциясига раҳбарлик қилиб, ушбу мамлакат солиқ органларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.