16 апрель куни Самарқандда Марказий Осиёда биринчи Франция фахрий консулхонаси очилди, дея хабар қилди Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Консулхона очилишида Ўзбекистонга ташриф буюрган Франция Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батист Лемуан иштирок этди.

Жан-Батист Лемуан Франциянинг Самарқанддаги фахрий элчиси Исрофил Усановга беш йил муддатга консуллик сертификатини топширди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга 13,6 минг нафар француз фуқароси ташриф буюрди.