Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ўзбекистонлик спортчи 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқади. Бўлажак қарама-қаршилик АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубиятга учраган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Жанг Тошкент вақти билан 20 апрель куни тонг пайти бошланади.