Рио олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров эртага Дубай шаҳрида рингга кўтарилади. Бу ҳақда Olamsport.com хабар берди.

Шаҳобиддинга эртанги жангда индонезиялик Энтони Холт рақиблик қилади.

Бугун ушбу жанг олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Зоиров 121,7 фунт (54, 88 кг) тош босди. Рақиб эса 119,9 фунт (54,38 кг) чиқди.

Ушбу жанг Дубай шаҳридаги «Emirates Golf Club"да бўлиб ўтади.