29−31 март кунлари Малайзиянинг Шаҳ-алам шаҳрида таэквондо ITF бўйича I Осиё — Тинч океани чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дунёнинг 14 давлатидан 1824 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 14 нафар спортчи ҳимоя қилди. Улар мусобақада 14 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медални кўлга киритди.

Бундан ташқари, мусобақадаги халқаро тоифадаги ҳакамлар таркибидан ўзбекистонлик Убайт Мукаррамов, Жавлон Аскаров ва Зуҳра Эргашева жой олди.

Чемпионатда совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар:

1. Аллобердиева Нилуфар 14 ёш, (40 кг) спарринг 1-ўрин, тул 1-ўрин

2. Октябров Шаҳобиддин 14 ёш, (45 кг) спарринг 2-ўрин

3. Шаниязов Беҳруз 14 ёш, (40 кг) спарринг 1-ўрин

4. Еркаев Нурбек 15 ёш, (48 кг) спарринг 1-ўрин

5. Ҳокимов Ҳожиакбар 10 ёш, (30 кг) спарринг 1-ўрин, тул 2-ўрин

6. Жуманазаров Аброрбек 10 ёш, (36 кг) спарринг 1-ўрин, тул 2-ўрин

7. Омонов Умиджон 15 ёш, (57 кг) спарринг 1-ўрин

8. Носирова Хуршида 11 ёш, (40 кг) спарринг 1-ўрин, тул 1-ўрин

9. Мустафоев Муҳаммад 8 ёш, (20 кг) спарринг 1-ўрин, тул 3-ўрин

10. Рауфов Тимур 8 ёш, (25 кг) спарринг 1-ўрин

11. Ҳамидуллаева Омина 7 ёш, (20 кг) спарринг 1-ўрин

12. Ҳамидуллаев Абдураззоқ 18 ёш, (45 кг) спарринг 1-ўрин

13. Ҳамидуллаев Абдужаббор 14 ёш, (40 кг) спарринг 1-ўрин

14. Муродуллаев Шерзоджон 17 ёш, спарринг 2-ўрин, тул 3-ўрин.