«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Фарғона водийсида «Андижон — Савай — Хонобод темирйўл участкасини модернизация қилиш ва шаҳарлараро йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш» янги лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур бунёдкорликнинг бош лойиҳаси «Тоштемирйўллойиҳа» масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Унга кўра, бу ерда 520 минг куб метр тупроқ ишлари бажарилади. Шунингдек, 45 та сунъий иншоот (1 та темир йўл кўприги) ларни қуриш режалаштирилган. Мавжуд 53,2 км. темир йўллар таъмирланиб, 10,2 километр масофада янги пўлат излар ётқизилади. Лойиҳада, жами 7 та автомобиль ва темир йўл кесишмасини бунёд этиш ҳам кўзда тутилган.

Ҳозирда бу ерда «Махсус механизациялаштирилган йўл станцияси» ишчи-ходимлари қурилиш-монтаж ишларини олиб боришмоқда. Шу кунгача темирйўлчилар 477 минг куб метр тупроқ ишларини амалга оширишди. 11 та сунъий иншоот қуриб битказилди. Жорий йил лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилиб шаҳарлараро замонавий поэздлар ҳаракати йўлга қўйилиши режалаштирилган.