19 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда ёш авлод ўртасида китоб ўқишни тарғиб қилиш масаласи муҳокама қилинган эди. Давлат раҳбари раҳбарларга ўз шахсий кутубхонасидан жойлардаги мактабларга китоблар совға қилишни таклиф этди. Бош вазир Абдулла Арипов коллекциясидан 82 дона китобни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 5-мактабга тортиқ қилди, ташаббусни бошқа раҳбарлар ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ўзи учун севимли бўлган 11 та китобнинг номини маълум қилди.

  1. Алишер Навоий. «Хамса».
  2. Имом ал-Бухорий. «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ».
  3. Лев Толстой. «Уруш ва тинчлик»
  4. Эркин Воҳидов. «Ўзбегим».
  5. Амир Темур. «Темур Тузуклари».
  6. Абдулла Қодирий. «Меҳробдан чаён».
  7. Ўткир Хошимов. «Икки эшик ораси».
  8. Жюль Верн. «15 ёшли капитан».
  9. Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар».
  10. Ойбек. «Болалик».
  11. Жумабой Раҳимов. «Ватаннинг шерюрак баҳодири — Жалолиддин Мангуберди.»

«Китоб — жуда кучли қурол. Чунки унда инсоният тараққиётининг аввалидан бошлаб тўпланган билимлар, шаклланган маънавий қадриятлар йиғилган. Башарият тажрибаси, ҳаёт қонуниятлари айнан китобларда мужассам. Шу боис, китоб ўқишга одатланган ва китоб ўқимайдиган инсонлар орасида ер билан осмончалик фарқ бўлади. Ҳаттоки оддий кундалик суҳбатда ҳам мутолаага ошно инсон ва китоб ўқимайдиган одамнинг фарқи билинади, унинг маънавиятида, хулқида, феълида ҳам ўзгаришлар кўринади. Шунинг учун ҳам фарзандларимиз китоб билан албатта дўст бўлишлари керак», — деди Ниғматиллла Йўлдошев.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев ҳам Тошкент шаҳри, Олмазортуманидаги ўзи таҳсил олган 249-мактабда бўлиб, мактаб кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.