Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Спортчи Кипрда ўтган «Aphrodite Cycling Race» мусобақасида энг яхши натижани қайд этди, дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида.

Мазкур турнир Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятли эди. Ушбу муваффақият Забелинскаяни XXXII Олимпиада сари янада яқинлаштирди.