Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш ҳамда муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш режалаштирилган.