Бухоро шаҳридаги «Фавворалар майдони» боғига баландлиги 60 метр, ҳажми 16 метрга 8 метр бўлган давлат байроғи ўрнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг сайтида хабар берилди.

Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг йирик кўриниши ўрнатилганидан бери вилоятлар марказларида ҳам улкан байроқлар ўрнатилмоқда.