Ёшлар ижод саройида давом этаётган халқаро таълим кўргазмасида 2019−2020 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 6 янги таълим йўналиши очилиши маълум қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

— Жанубий Кореядаги Ёджу техника институти билан ҳамкорликда очилган таълим муассасамиз 2018 йил ўз фаолиятини бошлади — дейди институтнинг талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Абдуборий Ҳабибуллаев. — Хозирги кунда бу ерда архитектура ва шаҳарсозлик, қўрилиш, муқобил энергия, туризм ва бизнесни бошқариш йўналишларида ёшларга таҳсил берилади. Кўргазмага келган ёшларнинг инстиутимизга бўлган қизиқиши юқори эканидан мамнунмиз. Улар учун яна бир муҳим янгилик, институтимизда 2019−2020 ўқув йилида халқаро маркетинг, халқаро иқтисодий муносабатлар, бошланғич таълим, корейс тили филологияси, эстетика ва либослар дизайни каби 6 янги таълим йўналиш очилади.

Уч кун давом этиши режалаштирилган мазкур кўргазманинг сўнгги куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.