Украина элчиси Юрий Савченко Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда. Украина президенти Пётр Порошенко 12 март куни имзолаган тегишли фармон давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.

Юрий Савченко Ўзбекистонда Украина элчиси сифатида саккиз йил фаолият олиб борди.

«Бу менинг дўстларим учун янгилик, бироқ мен учун эмас, — дея изоҳ берди дипломат «Газета.uz"га. — Бу кутилаётган қарор эди, чунки дипломатик хизмат тўғрисидаги қонунга кўра, хизмат қилиш муддати — беш йил. Менга саккиз йил ишлаш имконини беришди, тўққизинчи йилга ўтди мана».

«Ўйлайманки, дўстларимиз билан мулоқотларимиз, ҳамкорлар ва ҳамкасблар билан эса Ўзбекистон ва Украина муносабатлари, дўстлиги ва ҳамкорлиги ижобий ривожланиши учун йиллар давомида биргаликда амалга оширилган ишларимизни давом эттирамиз».