Давлат хизматлари агентлиги бизнес муҳитини яхшилаш йўлидаги яна бир янгиликни тақдим этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Агентлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, бугундан бошлаб тадбиркорлар учун банк ҳисобрақамини масофадан туриб очиш имконияти яратилди.

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлар ўзига маъқул банкни танлайди. Сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисобрақамини очади.

Бунинг 2 усули, яъни Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриш ёки fo.birdarcha.uz орқали электрон хизматдан фойдаланиш мавжуд.

Тадбиркорлар бугун «Трастбанк» ва «Ипотекабанк» Тошкент шаҳридаги филиалларида ҳисобрақам очиши мумкин.

Ҳар куни банклар рўйхати кенгайиб боради.