Шу боис Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси томонидан Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига катта миқдордаги товар моддий бойликларни олиб ўтилишига йўл қўйилмади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фуқаро Музаффар Дадабоев Уйчи туманида жойлашган чегара ҳудуди орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда умумий қиймати 968 миллион сўмдан зиёд бўлган катта миқдордаги товар моддий бойликларни олиб ўтишга уринган.

Дастлабки суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Музаффар Дадабоев «ГАЗ-53» русумли автомашина юкхонасига музлатгич, чангютгич, электр иситгич, телевизор, газламалар, энергетик ичимликлар, оздирувчи капсулалар ҳамда 352 дона мобил телефон, 300 кг Эрон пистасини юклаб, яширин йўллар орқали мамлакатимизга олиб кирмоқчи бўлган пайтда фош этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоят бошқармаси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.