2019 йил 27 февраль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетси сайтида хабар берилди.

Эгамов Акрам Ўрозқулович шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Акрам Эгамов шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар Миллий банки республика аппаратида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 2009−2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.