25−27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукмрон бўлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Ўзгидромет"га таяниб хабар қилди.

Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8 даража, кундузи — +13…+18 даража, жануб ва чўл ҳудудларида — +20 даражагача, яъни ушбу давр учун ўртача кўп йиллик кўрсаткичдан 2−4 даража юқорироқ бўлиши кутилмоқда.

28 февралдан 2 мартга қадар республика ҳудудига Туркманистондан нам ҳаво оқими кириб келади.

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво булутли бўлади, 28 февраль-1 март кунлари айрим жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. 2 март куни республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийсида бу муддат давомида ёғингарчиликлар бўлмайди. Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, 28 февраль-1 март кунлари — +13…+18, 2 март куни — +10…+15, тоғли ҳудудларда кечаси −2…+3, кундузи — +5…+10 даража бўлади.

Яқин вақтлардаги об-ҳаво маълумотлари