Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими ходимлари ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи фуқаро Д.Б. ўзининг шахсини яшириб, фуқаро М.га тегишли паспорт нусхаси билан жорий йилнинг 26 январда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғруқхонага жойлашиб, шу куни қиз фарзандли бўлиб, 2019 йил 3 февралда қиз фарзандини фуқаро С.га 3,5 млн. сўмга сотиб кетаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.