2019 йил 4 февраль куни соат 23:30ларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Дарё МФЙда яшовчи И.У. уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган ҳамқишлоғи Л.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Л.Ж. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.У. қўлга олинди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.