1 февраль куни Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошқариб боради.

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тўртинчи ҳакам — Ма Нинг (Хитой).

Шунингдек, VAR тизимида Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия) ишлайди.