Ўзбекистонда сешанбадан Facebook ва VK ижтимоий тармоқлари ҳамда YouTube видеохостинги яна очилди. Бунга қадар 10:25 дан ташқи интернет-каналларига мутлақо кириш имконсиз бўлиб қолди.

Куз бошидан буён Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари юқоридаги хизматларга фақатгина VPN орқали кираётган эди. Уларга нима сабабда уланиш имконсиз бўлиб қолгани номаълум (расмийлар телекоммуникация ускуналарининг янгилангани ва ICANN ном ва доменлар бўйича интернет-корпорацияси криптографик калитлари алмашгани ҳақида маълум қилди).

«Газета.uz"нинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги ахборот манбаси ижтимоий тармоқларга қўйилган чеклов (блок) олиб ташлангани, бироқ бу вақтинчалик ёки бутунлайми, айта олмаслигини маълум қилди.

АКТ вазирлиги матбуот хизмати ресурслар очиқлигини тасдиқлади. «Ушбу ресурслар, умуман олганда ишлаяпти», — деди вазирлик вакили.

Ўзбекистондаги барча интернет провайдерлари ва операторлари интернетга «Ўзбектелеком» компанияси орқали интернетга уланади.

Айни вақтда UMS давлат мобил операторига халқаро телекоммуникация тармоқларига тўғридан-тўғри чиқиш ҳуқуқи берилган.