Ўзбекистон президентининг 7 январдаги фармони билан Ғолиб Холжигитов Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг директори — молия вазирининг ўринбосари лавомизимига тайинланди, дея хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Голиб Холжигитов 1979 йилда туғилган, маълумоти олий, молиячи, иқтисодчи. 2001 йилда Шимолий Аризона Университети (АҚШ), 2004 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети ва 2012 йилда Гарвард университетларини (АҚШ) тамомлаган.

Молия вазирлигида иш фаолиятини 2001 йилда бошлаган. 2004−2011 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш эксперт гуруҳи раҳбари, Марказ директори вазифасини бажарувчи ва Марказ директори, 2016−2018 йилларда UBS Global Wealth Management корпорациясининг хусусий капитал ва молиявий технологияларни бошқариш масаласида автоматлаштириш ва роботлаштириш хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳалар менеджери (АҚШ) сифатида фаолият кўрсатган.

2018 йилдан ҳозирги кунгача Ғолиб Холжигитов Bank of America Merril Lynch корпорациясининг молиявий технологиялар масалалари бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) лавозимида ишлаган.