Британиянинг The Guardian газетаси Самарқандни 2019 йилда саёҳатчилар учун 40 та энг яхши йўналиш рўйхатига киритди.

2016 йилда ҳокимиятга Шавкат Мирзиёев келганидан сўнг Ўзбекистонда босқичма-босқич ўзгаришлар содир бўлмоқда, деб ёзади нашр.

«Мамлакат меҳмондўстлиги, ажойиб архитектураси ва Ипак йўли меросини кўздан кечиришга интилган сайёҳлар учун шароитлар тез суръатларда яхшиланмоқда», — дея қайд этади газета.

The Guardian электрон визалар жорий этилгани, уларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилгани, (мақола эълон қилинган кун — 5 январда — Буюк Британия фуқаролари 1 февралдан Ўзбекистонга визасисиз саёҳатга кела олишлари маълум бўлди) ва чегараларни кесиб ўтишнинг соддалаштирилгани Марказий Осиёдаги қўшни давлатларга ташриф буюрган ҳолда мамлакатга қўшма саёҳатларни амалга оширишга имкон беради, дея қайд этади.

Истанбундан Самарқандга авиақатновларнинг очилиши эса Лондондан қадимий шаҳарга келишни янада осонлаштирди, асосий туристик шаҳарлар тезюрар поездлар орқали туташтирилди.

«Гўзал Тошкент метросида фотосуратга олишга тақиқнинг бекор қилингани муносабати билан пойтахт Тошкентга ҳам ташриф буюрмаслик хато бўларди», — дея ёзади газета.