Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мусаев Беҳзод Анварович Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди ДСҚ Telegram-канали.

Беҳзод Мусаев (1973 й. т.) жорий йил март ойида ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари, май ойидан эса ДСҚ раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

«Беҳзод Мусаев мамлакатимиз Президентига содиқ, кенг дунёқарашга эга, узоқни кўзловчи, тинмай изланувчан ва олдига ҳамиша стратегик вазифаларни мақсад қилиб келган юқори малакали мутахассисдир», — дейилади хабарда.