«Газета.uz» ва Zira.uz пазандачилик саҳифаси билан ҳамкорликда Янги йил дастурхонига тайёрласа бўладиган салатлар ва газаклар жамланмасини тақдим этади.

Гўшт ва олхўрили салат

Чиройли, тўйимли ва шу билан бирга жуда мазали бу салатянги йил байрами дастурхонингиздан алоҳида ўрин эгаллашига ҳеч шубҳа йўқ. Гўшт ва олхўрини ноананавий уйғунлаштиришдан ҳосил бўлган таъм эса эса ёшу қарига бирдек ёқиши аниқ.

Қизил балиқдан газак (брускетта)

Брускетта-қовурилган нон бўлаклари бўлиб, устига ҳар хил асослар қўйилувчи, тайёрланиши оддий, ўзи жуда мазали бўлган газак саналади. Сизларга бугун ажойиб таъмли қизил балиқдан тайёрланиладиган турини таклиф қиламиз. Қизил балиқ сифатида ласос ёки рангдор гулмоҳи (форел)дан фойдаланишингиз мумкин.

Чўпчаларда терилган «сельд балиғидан шуба» газаги

Янги йилнинг севимли салати бўлмиш «сельд балиғидан шуба» га янгича кўриниш бахш этдик, яъни энди у дастурхонга салат сифатида эмас, балки газаксифатида тортилади. Улар байрам дастурхонингизни безаши аниқ! Ҳаммага одатий бўлган бу салатни ноанъанавий тарздаги кўриниши бизни бу егуликка бошқача кўз билан қарашга мажбур этди.

«Сельд балиғидан шуба» верринлари

Верринлар деб стаканларга солиб тортиладиган салатларга айтилади. Улар чиройли кўриниши билан бир қаторда, дастурхонга тортишда ҳам жуда қулайдир. Бу салатни тортиш учун катта ва кенгроқ стаканлар жуда қулай бўлиб, уларни тўлдириш ҳам бўшатиш ҳам жуда осон. Дид билан сабзавотлар териб чиқилса, ҳатто оддий шарбат учун мўлжалланган идишда ҳам салатимизўзгача жозиба бахш этади.

Авокадо ва қизил икрадан мусс

Авокадо ва қизил икрадан тайёрланган майин муссбайрам столингизнинг ҳақиқий кўркига айланса ажаб эмас. Бу газакни тайёрлашнинг яна бир ижобий томони, унга кўпи билан 10 дақиқа сарфлашингиздадир. Биз бугун тайёрлайдиган муссни ҳажми 60 мл ли фужерга тортамиз, сиз эса ўз хоҳишингизга қараб истаган идиш танлашингиз мумкин.

Консерваланган маккажўхори ва колбасали салат

Бу салатни тайёрлаш шу даражада осонки, бундай салатдан тайёрлаш ҳатто болаларнинг ҳам қўлидан келади. Шунга қарамасдан, у жуда мазали ва ажойиб таъмда чиқади.
Бу салатбўш вақти кам бўлган аёлларимиз учун ҳақиқий топилмадир. Шунингдек бу мазали салатни янги йил дастурхонига тайёрлашни тавсия қилиб қоламиз.

Батафсил фоторецепт: «Карқур уяси» салати

Қандай егуликлар тайёрлаб, байрам дастурхонини безатишни билмасангиз, унда бу салатрецепти айнан сиз учун. Усти қовурилган картошка билан яширинган бу салат жуда тўйимли ва мазалидир. Устидаги «тухум"ларини ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин.

Дудланган ласос балиғи ва авокадодан тайёрланган салат

Ноодатий таъм ва кўринишдаги салатлардан тайёрлаб, яқинларингизни лол қолдиришни истовчи пазандаларимизга бу салат жуда ёқади. Бунга солинадиган масаллиқлар авокадо ва ласос балиғи нафақат мазали, балки жуда фойдали ҳам ҳисобланади.

Бундан-да кўпроқ рецептлар Zira.uz интернет саҳифасида.

Facebook: fb.com/zirauz

Instagram: @zirauz

Ўзбек тилидаги Телеграм канал: t.me/zirauzuz

Рус тилидаги Телеграм канал t.me/zirauz

Телеграмдаги гуруҳ: t.me/zirauz_chat

Таҳририят телефон рақами: (+99899) 837−15−15