Шу йилнинг 12 декабрга ўтар кечаси Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида яшовчи И.У. ва унинг турмуш ўртоғи уй бекаси М.У. (исмли аёл) ҳамда гўдак фарзанди, уйида иситиш печидаги табиий газнинг чала ёниши оқибатида заҳарланиб, касалхонага ётқизилганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга кўра, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай М.У. шу ерда вафот этган.