Ҳозирга қадар адашиб жиноят йўлига кирган, содир этган жиноий қилмишидан чин кўнгидан пушаймон бўлган 386 нафар ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашларининг «Ёшлар кафиллиги» асосида суд залидан озод қилиниб, судлар уларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Албатта, жойларда ҳали ҳануз ўзининг ечимини кутаётган муаммолар ижобий ҳал этилмаганлиги сабабли ёшлар ўртасида жиноятлар юз бермоқда. Умумий содир этилган жиноятларнинг 34,4 фоизи ёшлар иштирокида юз бераётгани ишлар сифатини янада ошириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил қилади. Шуни ҳисобга олиб, Ёшлар иттифоқи тизимида «2018 йил — Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ваҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этиш йили» деб эълон қилинган эди.