27 ноябрь куни тахминан 12:25 да «101» рақамига Яккасарой туманидаги Шоҳжаҳон кўчасида жойлашган «Фортуна» хусусий болалар боғчасида ёнғин содир бўлгани тўғрисидаги хабар келиб тушди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига зудлик билан етиб келди ва 12:41 да олов тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин натижасида бинолардан бирида 3 кв. м майдондаги шифт ва девор ёнган.

Болалар ва ходимлардан ҳеч ким жароҳат олмаган. Ёнғинга, дастлабки маълумотларга кўра, кондиционер электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлгани аниқланди.